label.m профессионал косметикаси – бутун дунёга машҳур британия компанияси Toni and Guy нинг авлодидир. Бу сочлар учун парвариш воситаларининг бутун комплекси бўлиб, унга тозалаш, кондиционерлаш, стайлинг ва текислаш ҳам киради. Бренд тарихи 2005 йили бошланган. Инновацион воситалар қаторини яратиш устида Toni and Guy нинг энг етакчи стилистлари гуруҳи ишлашган. Мақсад – барча соч турлари учун универсал маҳсулотларни яратиш эди ва унга муваффақият билан эришилди, ҳаттоки ундан ортиқроғига ҳам. label.m соч учун косметикаси – подиум учун статусига эга ягона косметикадир. Ҳар йили label.m машҳур London Fashion Week модалар намойишида стилистларнинг асосий инструментига айланади. Бундан ташқари, ушбу фирманинг косметикаси 52 мамлакатларга тарқатилади ва улар мураккаб ва креатив турмакларни яратиш билан шуғулланадиган кўпгина сартарошларнинг севимли инструментига айланган.
Маҳсулот саватга қўшилди
Миқдор (дона):
Тўловга жами:
Саватдаги маҳсулот: .
Нархи: